Австралияда маҳаллий аҳоли балиқ ёмғирига гувоҳ бўлди.
Танами чўлида яшовчиларнинг айтишича, ғайриодатий табиат ҳодисаси уларни ҳайратга солган. Ёмғир бошланиши билан осмондан ёмғир томчиларига қўшилиб тирик балиқлар ҳам ёғилишни бошлаган.
“Болалар балиқ йиғиб, уларни шиша ёки сувли банкаларда сақлашган”, – дея изоҳ берди воқеага гувоҳ маҳаллий аҳоли вакиллари.
Мутахассисларнинг фикрича, балиқ ёмғири дарё ва кўллар орқали торнадо ёки смерч ўтиши натижасида юзага келган. Кучли ҳаво оқими балиқларни сув ҳаввзаларидан сўриб олади, сўнгра бошқа бир ҳудудга улоқтириб ташлайди.
Австралияда сўнгги марта бундай ноёб табиат ҳодисаси 2010 йилнинг март ойида содир бўлган.