Абдуқодир Мўминов ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатми?

Ижтимоий тармоқларда блогер А.Мўминовнинг ИИБ ҳибсхонасида вафот этгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқ фаоллари Абдуқодир Мўминов ҳолати ҳақида очиқлашларини талаб қилиб ёза бошлашди.

ИИББ ахборот хизмати берган расмий муносабатга кўра. А.Муминовга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”), 165-моддаси (“Товламачилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. А.Муминов процессуал тартибда ушланган дея маълум қилинганидан сўнг у ҳақда бирор маълумот берилмаган эди.

Мўминовнинг адвокати эса, унинг соғиги жойида экани ҳақида хабар берган эди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати вакили «блогер Абдуқодир Мўминов ҳақида тарқалаётган хабарлар фейк»лигини, унинг тирик эканини маълум қилган.

Тез орада бу ҳақда қўшимча маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.