Президент Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Сўнгги уч йилда IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор натижасида маълум ўзгаришларга эришилгани таъкидланди.
Масалан, ўтган йилда IT Park резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатди (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилди (2021 йилда 50 миллион доллар).
Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланди (2021 йилда 9 миллион бўлган).
Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатлар аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди.