Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаота шаҳрининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни маъқуллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳоким Тўқаевга 2022 йил 16 ноябрда Олмаота шаҳри жамоатчилиги билан бўлиб ўтган учрашувда эълон қилинган унинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган шаҳарнинг 2040 йилгача бўлган янги бош режасини ишлаб чиқишнинг асосий ёндашувлари ҳақида маълумот берган.
“Президент томонидан сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар ва жорий йилнинг иккинчи ярмида шаҳар объектларининг сертификатлаштиришни янгилаш имконини берувчи сейсмик аудит ўтказиш режалари тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарига Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган шаҳар “яшил йўлаклари”ни яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги оралиқ маърузаси ҳам тақдим этилган. Ушбу ташаббуслар доирасида яшил ҳудудлар, жумладан, дарёлар ва каналлар бўйларини кўпайтириш режалаштирилган.
Президент Олмаота саноат зонаси ҳудудида автомобиль кластерини шакллантириш жараёни билан танишди.
“Тўқаев даромадларнинг реал ўсишини таъминлаш ва шаҳардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди”, дея қўшимча қилди Президент Матбуот хизмати.