«Ўзгидромет» об-ҳаво ҳарорати совиши ҳақида маълум қилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25-26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар бермоқда. 

24 февралда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

24-25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 совуқгача, республика шимолида 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 0-5 даража илиқгача қисқа муддатга пасайиши кутилмоқда.