АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келмоқда

28 февраль куни Давлат котиби даставвал Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюради. У ерда C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Қозоғистондаги учрашувлардан сўнг Блинкен мамлакатимизга келади.

Тошкентда икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон расмийлари билан учрашади.

1 март куни Давлат котиби Нью-Деҳлига жўнаб кетади ва Ҳиндистонда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади.