Netflix бир нечта мамлакатларда обуна нархларини пасайтирмоқчи

Американинг Netflix стриминг хизмати бир қанча мамлакатларда обуна нархлари пасайганини эълон қилди. Компания ўсиб бораётган рақобат ва истеъмол харажатларини чеклаш шароитида фойдаланувчиларнинг ўсишини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда Reuters.

Қарор эълон қилинган пайтда стриминг гиганти акциялари тахминан 5 фоизга тушиб кетди. Бу компания учун охирги икки ойдаги энг ёмон натижадир.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Netflix обунаси нархи Яқин Шарқда (Яман, Иордания, Ливия ва Эронда), Африкада (Кенияда), Лотин Америкасида (Никарагуа, Эквадор ва Венесуэлада) пасайтирилди. Осиёда (Индонезияда, Таиланд, Малайзия ва Филиппинда), шунингдек, бир қатор Европа мамлакатларида (Хорватия, Словения ва Болгарияда).