Зилзила оқибатида 156 минг бино вайрон бўлди — Туркия элчиси

Бугунги кунга қадар зилзила оқибатида вайрон бўлган ва қулаш арафасида турган 156 мингта бино аниқланган. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи элчихонада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Туркияда биноларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 1 миллион 188 мингга яқин иншоот ўрганилди. Улар орасида 156 мингта бино вайрон бўлган ёки қулаш хавфи остида», — деди элчи.