Тошкент вилояти ва шаҳрида 2 нафар фуқаро ўз ҳаётини хавфга қўйиб, темирйўл ҳудудида ҳаракатлангани айтилди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, дастлабки воқеа жорий йилнинг 11 февраль кунисодир бўлган.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши бўлиб, унинг саломатлиги тикланаётгани айтилмоқда.
Орадан беш кун ўтиб, яъни 16 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги темирйўл ҳудудини кесиб ўтаётган 66 ёшли фуқарони юк поезди уриб юборган. Оқибатда эркак бош қисмидан жиддий тан жароҳати олган.
Аниқланишича, жабрланган ҳар икки фуқаро ҳам мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва воқеа содир бўлган куни ҳам маст бўлган.