Журъатбек Раҳмоновга Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юкланди

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Ғуломқодирович Раҳмонов зиммасига ҳоким вазифасини вақтинча бажариш юкланди.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қарорида ёзилишича, бунга Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Абдулпаттахович Хидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.