Кеча, 24 февраль куни маҳаллий вақт билан 23:25 да Туркиянинг Малатя вилоятида 4,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Маълумотларга кўра, ер қимирлаши ўчоғи 7 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар кузатилмаган.