Франция президенти Макрон сувни тежашга чақирди

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда «сувнинг охири» келганини маълум қилди ва халқни рекорд даражадаги қурғоқчилик шароитида ресурсларни тежашга чақирди, деб хабар беради Euronews.

Франция президенти Макрон Парижда бўлиб ўтаётган йиллик қишлоқ хўжалиги ярмаркасига ташриф буюрди, унда, жумладан, ёмғир сувини йиғиш, сув тармоқларида сизиб чиқишни камайтириш ва ичимлик сувини тежаш зарурлигини таъкидлади.

«Мамлакат энергетика соҳасида сув билан боғлиқ ишларга ўхшаш эҳтиёт режасини яратиши керак. Барчамиз – фуқаролар, саноатчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, фермерлар – бу кам манбанинг қадрини билишимиз даркор. Мен бу ҳақда ёз охирида айтдим, мўл-кўлликнинг охири келди. Шунинг учун биз ўз тажрибамизга кўра малакали бизнесга ўтишимиз керак», — деди Республика президенти.