Бугун Туркия жанубида яна зилзила юз берди

Бугун Туркиянинг жанубий қисмида, Сурия билан чегарада 4,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, деб хабар беради ТАSS.

Зилзила эпицентри 210 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Антакя шаҳридан 25 км жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоғи — 2 км чуқурликда.Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.