Энди «Soliq» мобил иловасида кешбек олиш учун Face ID орқали шахсни тасдиқлаш керак бўлади

Энди «Солиқ» мобил иловасида кешбек олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.
Бунинг учун:

Face ID бўлимига киринг;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ((JShShIR) кўрсатинг;
юзингизни тўлиқ суратга олиб, тасдиқлашга юборинг.

Муваффақиятли авторизациядан сўнг шахсингиз тасдиқланади.