Жаҳон банки Туркиядаги зилзила зарарини ҳисоблаб чиқди

Жаҳон банки таҳлилчиларига кўра, февраль ойи бошида Туркияда содир бўлган зилзилалар мамлакатга 34,2 миллиард доллар миқдорида зарар етказган, деб ёзади Reuters. Инфратузилмани тиклаш ва фуқароларни уй-жой билан таъминлаш учун икки баробар кўп маблағ керак бўлади, дея таъкидлайди агентлик.

Жаҳон банкининг Туркиядаги доимий вакили Умберто Лопес, бу ҳодисалар туфайли Туркиянинг 2023 йилда ялпи ички маҳсулоти ўсиши 4 фоиздан 3,5 фоизга секинлашишини айтди.

Зилзилалардан жабр кўрган Сурияга етказилган зарарнинг аниқ рақамлари ҳозирча маълум эмас. Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерденинг сўзларида кўра, экспертлар Туркиянинг қўшни давлатига молиявий таъсирини баҳолаш устида ишламоқда.

Зилзилалардан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон сейсмик фаол зоналарда кўп қаватли уйлар энди қурилмаслигига ваъда берди.