Дунёда энергия ишлаб чиқариш туфайли карбонат ангидрид чиқиндилари миқдори 0,9 фоизга ошиб, 36,5 гигатондан ошди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги эълон қилган ҳисоботда айтилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга асосан табиий шароит, жумладан, дунёнинг айрим минтақаларида қурғоқчилик ва жазирама, шунингдек, атом электр станцияларининг ёпилиши сабаб бўлган.
Чиқиндиларнинг кўпайиши пандемиядан кейин фаол ҳаво транспортининг тикланиши билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, кўплаб шаҳарлар арзон энергия манбаи сифатида кўмирга ўтди.
Янги рекордга қарамай, ўсиш кутилганидан кичикроқ бўлиб чиқди. Мутахассислар буни қайта тикланадиган энергия манбалари ва электромобилларга оммавий ўтиш билан боғлашмоқда.