Агар керакли чоралар кўрилмаса, 2035 йилга келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазндан азият чекади. Бу ҳақда Бутунжаҳон семизликка қарши кураш федерацияси огоҳлантирди.
Қайд этилишича, дунёда ортиқча вазндан азият чекаётганлар сони тез суратда кўпаймоқда. Айниқса болалар орасида семизлик йил сайин ортиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, таҳлилчилар 2035 йилга бориб ортиқча вазнли одамлар сони камида тўрт миллиард кишини ташкил этишини проёгноз қилган.
Федерация раҳбари профессор Луиза Баурнинг айтишича, ушбу тенденция ниҳоятда ташвишли бўлиб, 2035 йилда у дунё иқтисодиёти учун тахминан 4 триллион долларга тушади. Шунингдек, у барча давлат раҳбарларини семизликка қарши курашиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган. Унинг фикрича, биринчи навбатда ҳолатлар сонининг ортаётгани сабабларини аниқлаш керак.
Бундан ташқари, ташкилот ҳисоботида аҳолиси ортиқча вазндан тез-тез азият чекадиган мамлакатлар номи ҳам келтирилган. Таҳлилчиларнинг хулосасига кўра, дунёда семиришнинг энг кўп ўсиши кутилаётган 10 мамлакатдан 9 таси Африка ва Осиёдаги паст ёки ўрта даромадли давлатлардир. Ташкилот жорий йилнинг 6 март куни шу масалада БМТга ҳисобот топширади.