ФАО глобал ғалла ҳосили 1,7 фоизга қисқариши ҳақида огоҳлантирмоқда



Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида жаҳонда ғалла ҳосили 1,7 фоизга камайиб, қарийб 2,8 миллиард тоннани ташкил этади, деб ёзади «ТАСС» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) прогнозларига таяниб.

«Бу Аргентинада маккажўхори ва Хитойда гуруч ҳосили учун ноқулай шароитлар билан боғлиқ», дея таъкидлади Игорь Шпаков

«Шу билан бирга, Шпаков жорий мавсумда жаҳон буғдой ҳосили 2,02 фоизга ошиб, 794 миллион тоннани ташкил этишини таъкидлади. Бу кўрсаткичлар рекорд даражада бўлади, улар ўтган йилгидан 16 миллион тоннага ошади», деди ФАО вакили.