Генерал майор Шуҳрат Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги бюросига раҳбар этиб тайинланди. Бу маълумотни Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Шуҳрат Собиров 2020 йил мартдан 2023 йил февралгача Ички ишлар вазирлиги Тезкор-тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У бунгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2019 йилда 2-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.