АҚШнинг Техас, Луизиана ва Калифорния штатларида табиий офатлар юз минглаб одамларга зарар етказди, деб хабар беради NBC News.
Техасдаги кучли шамоллар 170 мингдан ортиқ одамни электр энергиясидан маҳрум қилди, дея маълум қилди пайшанба куни Техаснинг «Oncor» коммунал компанияси.
Торнадо Даллас, Франклин ва Хопкинс округларида содир бўлди, бу ерда кучли шамол бир нечта трактор тиркамаларини ағдариб юборди.
Шревепортдаги Луизиана штати университети бўрондан кейин зарар кўрди. Шамол шу қадар кучли эдики, ўқув даргоҳи ёнида турган иккита юк ташиш контейнерини ағдариб юборди.
Калифорнияда қишки бўронлар туфайли одамлар қор остида қолган. Штат ҳукумати жанубий тоғли ҳудудларга озиқ-овқат ва бошқа юкларни етказиб бериш учун вертолётлардан фойдаланишни режалаштирмоқда (https://human.uz/10/57/12296).