БМТга аъзо 100 дан ортиқ давлат вакиллари океанларни муҳофаза қилиш бўйича тарихий келишувни маъқуллади, дея хабар бермоқда Euronews телеканали.
Ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжат шу ўн йиллик охирига қадар дунё океанининг 30 фоизини қўриқланадиган ҳудудларга айлантириши керак.
Иқтисодий зоналардан ташқаридаги очиқ океан дунё океанининг 2/3 қисмини эгаллайди. Бу балиқчиликни қўллаб-қувватлаш, экотизимларни сақлаш ва иқлим инқирози оқибатларини юмшатишда муҳим рол ўйнайди. Аммо ҳозир бу майдоннинг атиги 1 фоиздан бир оз кўпроғи ҳимояланган.
Бундай ҳужжатни тасдиқлаш ғояси 2002 йилда пайдо бўлган. Музокаралар узоқ ва мураккаб кечди.
Фаол экологлар келишувнинг амалга оширилиши иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва биохилма-хилликни сақлашнинг энг муҳим омилларидан бири деб ҳисоблайди.
Бироқ, ҳужжат ҳали ҳам БМТга аъзо ҳар бир давлат томонидан ратификация қилиниши керак.