Туркий давлатлар Ёзувчилар уюшмаси тузилди

ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан Турк дунёси Ёзувчилар уюшмаси тузилди.

Бугун бу борада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раислари уюшмани ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.

Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет номзоди маъқулланди.