8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир қатор хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Арзиева Мархабо Имамназаровна – «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг навли прокат цехи металл сараловчиси, Тошкент вилояти
Атабаева Оматхон Каримжановна – Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, Андижон вилояти
Ахмедова Зулфия Рахмоновна – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси темирчилик-пресслаш цехи машинисти, Навоий вилояти
Ахмедшина Фания Авзаловна – Жиззах давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори, Жиззах вилояти
Бегматова Азза – Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси
Қобилова Мавлуда Умрзоқовна – Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бўлим етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти
Мазахидова Надира Ташпулатовна – Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари, Фарғона вилояти
Маматкулова Айсара Бердикуловна – Сардоба туманидаги «Нурафшон дала сари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
Матякубова Мехрибан Кадамовна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Хива шаҳар бўлими аъзоси, каштачи, Хоразм вилояти
Нармурадова Махбуба Акрамовна – Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг фаррошлар бригадаси бошлиғи, Самарқанд вилояти
Ражабова Марҳабо Мухаммадиевна – Қоракўл туманидаги «Хосиятли Қоракўл нури» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти
Расулова Муқаддам Мансуржоновна – Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори
Саидмуродова Максуда – Мингбулоқ тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Наманган вилояти
Хаитова Айжомал Назировна – Олтинсой туманидаги «Туяқуш тиллолари» оилавий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
Хожаметова Замира Жумабаевна – Қўнғирот туманидаги «Kungrad agro-solodko system» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
«Дўстлик» ордени билан
Айтбагамбетова Айбатша Бекбердиовна – Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи, Сирдарё вилояти
Алимова Арзихан Абдиллаевна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи
Аталикова Евгения Владимировна – Қувасой шаҳридаги «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти, Фарғона вилояти
Байрамова Наталья Шамуратовна – Тупроққалъа туманидаги «Матёқуб Қодир» чорвачилик фермер хўжалиги технологи, Хоразм вилояти
Васильева Татьяна Александровна – «Ўзаэронавигация маркази» давлат унитар корхонасининг Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими Тошкент маркази ҳудудий бўлинмаси диспетчери
Джуракулова Саодат Эшқобиловна – Бойсун тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Исмаилова Гавхар Абдуманановна – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи мисни электролизлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти
Каипова Гулистан Сарсенбаевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси
Каюмова Махфуза Абдинабиевна – Пахтачи туманидаги «Пахтачи агро ҳамкор томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти
Лян Екатерина – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг иссиқхонада сабзавот, полиз экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси мудири
Насридинова Шохида Тауфиковна – Мирзо Улуғбек туманидаги «Milk Foods Trade» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
Нестерович Людвига Петровна – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош
Рискулова Айногул Жунусовна – Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси, Андижон вилояти
Салимова Манзура Алимовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси
Сариева Нурбиби Баймахановна – Конимех туманидаги «Қоракўл Учтепа сур» масъулияти чекланган жамияти чўпони, Навоий вилояти
Халбаева Дилрабо Джурабековна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси
Чўлиева Зийнат Бобоевна – «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Бухоро филиали ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар узатиш тармоқларини бошқариш бўлими муҳандиси, Бухоро вилояти
Эргашева Танзила Низамовна – Наманган шаҳридаги «Art Soft Tex» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Наманган вилояти
Юлдашева Мавлуда Меликовна – Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Дадабоева Манзурахон – Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Андижон вилояти
Зоирова Азиза Ибрагимовна – Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти
Зохидова Мамурахон Насиллоевна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўқув-методика ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи, ёзувчи
Мирзаева Меҳринисо Латиповна – Ғиждувон туманидаги «Маржона Эъзоза» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Бухоро вилояти
Эшмаматова Дилором Бахрамовна – Сергели туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Гадоева Дилфуза Мустафоевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали оғир куйиш жароҳатлари бўлими катта ҳамшираси, Бухоро вилояти
Холмуродова Замира Бахромовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири, Жиззах вилояти
Шавазова Муҳаббат Исматовна – Республика перинатал марказининг чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи
Юлдашева Райхон Сайфидиновна – Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали кўз жарроҳи, Самарқанд вилояти
«Соғлом турмуш» медали билан
Мадалиева Феруза Махамадовна – «Тараққиёт» аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти
Мирзаева Елена Садуллаевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Foreign Languages» телеканали хорижий тиллардаги илмий-маърифий ва бадиий дастурлар муҳарририяти бош муҳаррири
Эркаева Шоира Баҳрамовна – Қамаши туманидаги «Мироншоҳ ва Иброҳимжон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Алеуова Гулистан Усербаевна – Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси
Ахатова Замира Рустамовна – Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Самарқанд вилояти
Расулова Лола Анваровна – Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Хўжайли» чегара божхона пости катта инспектори
Рахматова Гулзода Шоврукжоновна – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Айтмуратова Сарбиназ Елмурат қизи – Нукус шаҳридаги Ёшлар технопаркининг инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
Давронова Шарифа Жамшеровна – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Маннопова Фотима Саид қизи – Тошкент шаҳридаги «Techno time academy» робототехника мактаби директори
«Шуҳрат» медали билан
Абдиева Муътабар Арслоновна – Сирдарё туманидаги «Reka-Med Farm» масъулияти чекланган жамиятининг инфузион эритмалар ишлаб чиқариш цехи йиғувчи-қадоқловчиси, Сирдарё вилояти
Абдукадирова Саида Исламовна – «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент иссиқлик электр станцияси» филиали марказлаштирилган таъмирлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти
Азимова Гулмира Джахановна – Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси трамвай ҳайдовчиси
Артикова Дилноза Илхомбаевна – Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси
Вохидова Нилуфар Умаровна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Чуст тумани бўлими аъзоси, дўппидўз, Наманган вилояти
Даулетмуратова Зулхумар Махсетовна – Хўжайли туманидаги 2-оилавий болалар уйи директори, Қорақалпоғистон Республикаси
Зиятова Махмуда Маматқуловна – Шароф Рашидов туманидаги «Махмуда Зарина Зарифа» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти
Исмадиярова Диларам Тулкуновна – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси
Касимова Шахзодахон Рамизидиновна – Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фан ва инновациялар бошқармаси бош мутахассиси
Касимова Шоира Сатволдиевна – Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси
Қахорова Ирода Иминжоновна – Уйчи туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти
Қиличева Ойша Тенглашевна – Нурота туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси, Навоий вилояти
Мехмонова Рўзихон Абдувалиевна – Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси, Андижон вилояти
Мустафаева Шахноза Байзаковна – Янгийўл шаҳридаги «Дугоналар» ногирон аёллар жамияти раиси, Тошкент вилояти
Мухутова Лола Муҳаммадовна – Олот туманидаги «Олот каштадўзлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
Нуржанова Сабохат Шомуратовна – «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Хоразм вилояти
Самиева Гузал Мухитдиновна – Сариосиё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Сулаймонова Гулчехра Тохир қизи – «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг кўприкли кран машинисти
Усмонова Гулнора Хошимжоновна – Бағдод туманидаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари, Фарғона вилояти
Файзуллаева Насиба Нуруллаевна – «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи оператори, Навоий вилояти
Халиярова Хабиба Алексеевна – Ғузор туманидаги «Моҳигул Моҳларойим жилоси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти
Ходжиболаева Раъно Одиловна – Фарғона шаҳридаги «Сурхтепа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти
Шерова Зулфия Махмудовна – Шўрчи туманидаги «Шўрчи Азиз агрофирма» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти