Туркиянинг Ҳатай, Қаҳраманмараш ва Қайсери провинцияларида учта зилзила содир бўлди.
Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш агентлиги (AFAD) Туркиянинг учта вилоятида бир куннинг ўзида зилзила содир бўлган.
Мамлакат жануби-шарқидаги Ҳатай провинциясида зилзила магнитудаси 4,1 баллни ташкил этди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 01:14 да, 1 км чуқурликда қайд этилган.
Қаҳрамонмараш провинциясида зилзила кучи 4,4 баллни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Оникишубат туманида, 7,52 километр чуқурликда жойлашган.
Қайсери провинциясидаги зилзила магнитудаси 4,7 балл бўлган. Инжесу туманидаги зилзила эпицентри 12,8 километр чуқурликда қайд этилган.