Legatum Institute томонидан ҳар йили тузиладиган Legatum Prosperity Index дунё рейтингида Ўзбекистон 100-ўринни эгаллади.
Мамлакатлар иқтисодий даражаси, бизнес муҳити, давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинлик, шунингдек, ижтимоий капитал ва экологик муҳитни ривожлантириш каби 12 та мезон бўйича таққосланади.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг энг заиф томонлари шахсий эркинлик (147-ўрин) ва давлат бошқаруви самарадорлиги (123-ўрин) ҳисобланади.
Шу билан бирга, мамлакатнинг кучли томонлари ижтимоий капитал (46-ўрин), соғлиқни сақлаш (49-ўрин) ва хавфсизликдир (52-ўрин).
Шу билан бирга, экспертлар мамлакатдаги экология билан боғлиқ муаммоларни ҳам қайд этган. Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича 162-ўринни эгаллаган — ундан пастда фақат Судан, Мавритания, Лесото, Покистон ва Ироқ жойлашган.
Ўзбекистон биринчи маротаба ушбу рейтингда 2010 йилда пайдо бўлган ва 109-ўринни эгаллаган, 2019 йилда эса 102-ўринга, 2020 йилда 97-ўринга кўтарилган эди.