Россия-Украина уруши туфайли Европа Иттифоқи давлатларига қочган 16 миллион украиналикдан 11 миллион нафари ватанига қайтди.
«11 миллион украиналик Украинага қайтди. 1 миллион киши бошқа мамлакатларга, жумладан, АҚШ, Канада ва Буюк Британияга кўчиб ўтди. 4 миллионга яқин украиналиклар ЕИда қолди», – дейди Европа комиссари Илва Ёханссон шу мавзудаги матбуот анжуманида.
Журналистларнинг уруш кетаётган мамлакатга одамларнинг қайтиши сабаблари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Европа комиссари бу «қаршилик кўрсатишга қўшилиш» истаги билан боғлиқ, деб жавоб берди.
«Мен қайтиб келганлар билан гаплашдим. Уларнинг бу ерда яхши эмас, дейишга асос йўқ … кўпчилик қайтиб келди, эҳтимол, бу ерда болаларини жанг қилиш, ишлаш ёки Россия агрессиясига қаршилик кўрсатишнинг бир қисми бўлиш учун қайтиб келишмоқда.»
Ёханссоннинг сўзларига кўра, ҳафтасига 200 мингга яқин украиналиклар Европа Иттифоқига киради ёки ундан чиқиб кетади.