Учта машина иштирокида ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 11 март куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:00 да «Аҳмад Дониш» кўчасидаги «Тахтапул» кўприги устида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.Й. «Changan» автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган «Matiz» билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб, «Cobalt»га урилган.

ЙТҲ оқибатида «Matiz» автомашинаси йўловчилари: 1984 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов давом этмоқда.