Тошкентдаги қариялар уйининг девори қулади. Ҳолат ортидан қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 март куни тахминан соат 00:45 ларда Олмазор тумани, Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаган. Бунга шу кеча-кундузда кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
“Натижада, девор олдида турган Nexia-3 русумли, давлат рақам белгиси 01 U 328 DB (1985 йилдаа туғилган фуқаро С.А.га тегишли) бўлган автомашинага шикаст етган. Жароҳат олганлар йўқ”, дейилади ИИББ хабарида.