Туркиянинг Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 4 нафари Шонлиурфада ва 1 нафари эса Адияманда қайд этилган. Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу, кучли ёмғир таъсир қилган Адияманнинг Тут туманида бедарак йўқолганларни топиш ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, гуруҳлардан олинган маълумотларни очиқлади.
“Афсуски, кечаси бошланган кучли ёмғир сув тошқинига айланди. 4 нафар фуқаромиз сел сувида қолиб кетди, улардан бири 1,5 ёшли бола. Афсуски, бир киши оламдан ўтди. Қидирув-қутқарув гуруҳларимиз буни аниқлади. Ҳозирда 163 кишидан иборат 10 та гуруҳ 25 километрлик отрядда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, ғаввослар ҳам бор, аммо об-ҳаво ва шароит кўп нарсага имкон бермаяпти”, дейди вазир.
Шонлиурфа губернатори Солиҳ Айҳан, кечадан бери ҳушёр ҳолатда бўлганини, огоҳлантиришлар бериб чора кўрганини, дарёларнинг тошиб кетиши натижасида кўплаб уйларни сув босганини айтди. Айни дамда 4 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган.
Шонлиурфа губернаторлиги, оқим ва канал тўшакларига яқин уйларда яшовчи фуқароларни эвакуация қилишлари ҳақида огоҳлантирди ва зарурат бўлмаса, уйларини ҳамда хавфсиз жойларни тарк этмаслик муҳимлигини билдирди.
Ёмғир туфайли вилоятдаги барча мактабларда таълим тўхтатилган. Давлат муассасаси ва ташкилотларидаги ҳомиладор ҳамда ногирон шахсларга ҳам меҳнат таътили берилиши айтилган.