Тошкентнинг иккита туманида табиий газ вақтинчалик тўхтатилади

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, «Новза» метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ер ости д-89 ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги «Metro market» биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ер ости д-57 ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Ҳолатни бартараф қилиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Чилонзор туманида:

— «Чилонзор» МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;

— «Чарх комолон» МФЙдаги 894 та;

— «2- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та;

— «3- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та;

— «Катта Чилонзор 1» МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та;

— «Катта Чилонзор 2» МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та;

— «Катта Чилонзор 3» МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та;

— «Новза» МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та;

— «Бешчинор» МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та;

— «Дилобод», «Халқлар дўстлиги» МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та;

— Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида;

Қолаверса, Мирзо Улуғбек туманининг «Пастки юз» МФЙдаги 367 та уй хўжаликларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.