Саудия Арабистони иш ҳафтасини қисқартиришни кўриб чиқмоқда

Саудия Арабистони иш ҳафтасини қисқартириш ва уч кунлик дам олиш кунини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея маълум қилди мамлакат Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги.

Ижтимоий тармоқлардаги сўровга жавобан вазирликнинг Тwitter’даги қўллаб-қувватлаш гуруҳи ҳозирда иш тизимини ўрганаётганини ва таътилни икки кундан уч кунга узайтириш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

Мумкин бўлган ўзгаришлар вазирликнинг даврий баҳолаши доирасида кўриб чиқилмоқда, бунда экспертлар иш ўринлари сонини кўпайтириш ва меҳнат бозорини маҳаллий ҳамда халқаро инвестициялар учун янада жозибадор қилиш йўлларини таҳлил қилади.

Иш ҳафтасини қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ҳам жамоатчилик муҳокамаси учун сайлов платформасида мавжуд.