“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель куни ўтказилади.
Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинганидек, референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни эса 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтади.