Ўзбекистонда аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 18-22 март кунлари ҳам тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Байрам кунлари ҳам хизмат кўрсатадиган тижорат банкларининг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда Наврўз байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлашини маълум қилганди.