Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россия етакчиси Владимир Путин ва президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани “қамоққа олиш” учун ордер берди.
Шундай қилиб, Халқаро жиноий суднинг II судгача бўлган палатаси Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳолда Путин ва Лвова-Беловани “қамоққа олиш” учун ордер берди. ХЖС баёнотида айтилишича, бу қарор Украинадан «болаларни ноқонуний олиб чиқиш» билан боғлиқ. Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вояга етмаганларни Украина ҳудудидан мажбуран олиб чиқиш ҳақидаги айбловларни ёлғон деб атади.
Вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ХЖС қарорлари Москва учун аҳамиятсиз эканини айтди.