Кеча, 19 март куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлис ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига навбатдан ташқари сайлов ўтказилди.
Республикада жами 10 223 та ҳамда 77 та хорижий давлатда 62 та сайлов участкалари ташкил этилган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 7:00 да ҳамда 92 та сайлов участкасида ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорларга асосан соат 6:00 да очилди.
Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги вақт зоналари чегараларига мувофиқ, 5 та вилоят: Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари участкалари пойтахт вақти билан соат 08:00 да овоз бериш бошланди.
Қозоғистон маҳаллий вақти билан соат 16:00 ҳолатига 12 032 550 нафар овоз берувчидан, 6 254 837 нафари яъни 51,98 фоизи сайловда иштирок этди.
Демократия тадқиқот институти ассоциацияси маълумотларига кўра, сайловда ўз номзодларини илгари сурган 7 та партия қуйидагича овозларни йиққан:
«Аманат» партияси – 53,46 фоиз;
«Овул» партияси – 10,52 фоиз;
«Республика» партияси – 8,9 фоиз;
«Оқ йўл» партияси – 7,87 фоиз;
«Қозоғистон халқ партияси» – 6,25 фоиз;
«Миллий социал-демократик партияси» – 5,31 фоиз;
«Байтак» партияси – 3,22 фоиз.