Тунда улкан астероид Ер яқинидан ўтиб кетди

NASA мутахассислари диаметри 40 дан 90 метргача бўлган астероид 25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси Ер ва Ой орбиталари ўртасида учиб ўтганини маълум қилди.

NASA матбуот хизмати Twitterда астероид Ердан тахминан 160 минг км узоқликдан учиб ўтиб кетганини қайд этди.

Астрономларнинг айтишича, бундай йирик космик жисмлар сайёрамизга ўн йилда бир марта яқинлашади.

«Кейинги 100 йил давомида астероид таҳдиди йўқ», деди NASA расмийлари.