Сомалининг жануби-ғарбий қисмида тошқин содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
«Сомалининг жанубида кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, табиий офат Жубаланд вилоятида юз берган. Агентликнинг қўшимча қилишича, сув тошқини минтақанинг аҳоли пунктлари инфратузилмасига зарар етказган.