Яқин кунларда Ерни кучли магнит майдони қоплайди

Ижтимоий тармоқларда “яқин кунларда Ерни кучли магнит майдони қоплайди” деган хабарлар тарқалмоқда.

Россия Фанлар Академияси космик тадқиқотлар институти қуёш-рентген астрономияси лабараторияси ўз расмий саҳифасига бу хабарларни инкор этувчи прогнозни жойлади.

Прогнозда келгуси уч кунликда магнит бўрони билан боғлиқ хавф мавжуд эмас. Унда 9 баллик шкалада 3 баллик фаоллик акс этган. Бу, тармоқлар ва инсон саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи кучли қўзғалиш эмас.

Қуёш доғида кучли портлаш ва ундан катта миқдорда иссиқлик плазмаси ажралиб чиққани рост, аммо унинг таъсири Ерда кучли геомагнит бўронларини келтириб чиқариши прогноз қилинмаяпти.