Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади

Нарх ошишига сабаб сифатида мутасаддилар Ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ эканини айтмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи жорий йилнинг 1 апрелидан оширилади. Бунга сабаб сифатида мутасаддилар Ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ эканини айтмоқда.

“1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар ошишини маълум қиламиз. Узоқ ўйланишлардан сўнг кириш чипталари нархини бироз кўтаришга қарор қилдик. Бу қарор, шунингдек, жониворлар озуқаси нархининг ошиши билан ҳам боғлиқ. Тушунишингизга умид қиламиз ва сизни мўъжаз ҳайвонот боғимизда кутиб қоламиз”, дейилади хабарда.

Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул.

Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланди.