Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Абдураҳмон Ташановга кўра, 31 март куни соат 15 ларда мажлис чақирган Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан гапирган. Шундан сўнг ходимларга мажлисда “Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?”, деб сув келтиришни буюрган.