Жиззах вилоятида Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б.нинг ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан 2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви ўтказилади.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинлангани айтилмоқда.