Дунёда “омикрон” штаммининг янги — XBB.1.16 субварианти кенг тарқалиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг CОVID-19 бўйича техник раҳбари Мария Ван Керхове ҳозиргача мазкур мутация 22 мамлакатда аниқланганини маълум қилди.
Жумладан, Ҳиндистонда бир неча ой ичида янги вариант доминант версияга айланди. Қолаверса, у Осиё ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари, Буюк Британия ҳамда Австралияда ҳам рўйхатга олинди.
Лаборатория тадқиқотларидан сўнг ХBB.1.16 “кракен” деб аталган ХBB.1.5 версиясидан ҳам юқумлироқ, деган хулосага келинди.