Nokia компанияси NASAнинг Артемида миссияси доирасида Ойга 4G мобил тармоғини жойлаштириш режасини эълон қилди.
Бунинг учун ускуналар яқин ойларда SpaceX космик кемаси томонидан Ер сунъий йўлдошига етказилади.
Финляндия телекоммуникация компанияси уч йил аввал Ойда LTE уяли алоқа тармоғи яратилишини эълон қилганди, бироқ бу йўналишдаги ишлар бироз кечикиб кетган эди.
Nokia компанияси NASA билан 14 миллион доллардан ортиқ шартнома тузган.
Дастлаб Шеклтон кратерида ўрнатилган уяли тармоқ сигнал барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлайди ва радиоалоқадан воз кечишга имкон беради, деди компания.
Муҳандисларнинг фикрича, Ойга етказилгандан сўнг тармоқ автоматик тарзда ўрнатилади ва қўниш модули ва ер сунъий йўлдоши сиртини тадқиқ этаётган учувчисиз транспорт воситаси ўртасидаги алоқани таъминлайди.
АҚШ Ой базаси мавжудлигини таъминлаш учун мобил алоқа тармоғини яратиш бўйича ишларга 2028 йилда киришади, деб хабар беради aif.ru.