Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда сариқ ва қизил иссиқхона ширин (булғор) қалампирининг улгуржи нархлари кескин ошгани, сўнгги уч ойда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларининг тез ўсиши натижасида ширин қалампир нархи гўшт нархига етиб олди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бунинг асосий сабаби, бошқа иссиқхона сабзавотларида бўлгани каби, январь ойидаги ғайритабиий совуқ пайтида иссиқхоналарда ширин қалампир экинларининг катта қисми йўқолишидир.
Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида Калифорниянинг машҳур навли сариқ иссиқхона ширин қалампирининг чакана нархлари қарийб 80 000 сўм/кг (7 доллар), қизил иссиқхона ширин қалампири нархи 80 000 сўмдан 100 000 сўм/кг (7 доллардан 8,8 долларгача), яшил иссиқхона ширин қалампири нархи эса навига қараб 65 000 дан 95 000 сўм/кг (5,7 дан 8,3 долларгача) туради.
Таққослаш учун, худди шу супермаркетларда суякли мол гўштини тахминан 80 минг сўм/кг (7 доллар), суйакциз мол гўштини эса тахминан 97 минг сўм/кг (8,5 доллар)га сотиб олса бўлади. Яъни иссиқхона булғор қалампири билан бир хил нархда.
Нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 24 мартидан 31 мартигача Ўзбекистонда иссиқхона сариқ булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 58 минг сўмдан 78 минг сўм/кгга (5,1 доллардан 6,8 долларга) ошди — бир ҳафта ичида 34 фоизга.
Нархларнинг бу сакраши жорий йил бошидан бери ҳафталик ўсишнинг энг юқори суръати бўлди.
Улгуржи нархлар динамикасининг ўсиш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, сўнгги бир ойда ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи бир ярим баробардан кўпроқ, йил бошидан бери эса 2,2 баробар ошди.
2023 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда иссиқхона сариқ қалампирининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 2 баравар ва 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 1,6 баравар юқори бўлди.
Ҳафталик ўсиш бўйича кейинги “рекорд эгаси” иссиқхона қизил ширин қалампири ҳисобланади. 2023 йилнинг 24 мартидан 31 мартигача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 60 000 дан 72 000 сўм/кг гача (5,3 дан 6,3 долларгача), бир ҳафта ичида 20 фоизга ошган.
Охирги бир ой ичида иссиқхона қизил қалампирининг ўртача улгуржи нархи деярли бир ярим бараварга, йил бошидан эса 2,4 баробарга ошди.
2023 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда иссиқхона қизил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 2021—2022 йилларнинг шу санасига нисбатан 1,8 баравар юқори бўлди.
Иссиқхона яшил ширин қалампирининг улгуржи нархлари сўнгги уч ҳафта давомида барқарор бўлиб қолди, аммо бу маҳсулот нархи жорий йилнинг январь ойининг бошидан март ойининг биринчи ўн кунлигининг охиригача барқарор ўсиб бормоқда.
2023 йилнинг январь—февраль ойларида ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархлари 2020—2022 йилларнинг шу даврига нисбатан камида бир ярим баравар юқори бўлди.
2023 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда иссиқхона булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 3 баравар ва 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 31 фоизга юқори бўлган.
Ўзбекистонда иссиқхона булғор қалампирининг рекорд даражада юқори баҳоланишининг асосий сабаби иссиқхона помидорлари билан бир хил — январь совуқлари иссиқхона сабзавотлари нархининг барқарор ўсишида асосий омил бўлди.
Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонда кузатилган ушбу ҳудуд учун ғайритабиий совуқ об-ҳаво туфайли кўплаб иссиқхоналар ҳосилини йўқотган.
Аномал совуқ пайтида кўплаб иссиқхона мажмуаларида газ босими сезиларли даражада пасайган, чунки бу даврда бутун мамлакат бўйлаб табиий газ танқислиги мавжуд эди.
Иссиқхоналарда ҳарорат кескин тушиб кетгани оқибатида ўсимликларнинг аксарияти нобуд бўлган.