Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида март ойининг ўзида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилган.
Вазирликка кўра, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Жумладан, Наманган вилоятидаги «М.С.С.» МЧЖга қарашли металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанд вилоятидаги «М.К.» МЧЖда 898 млн сўм, Фарғона вилоятидаги «Д.К.» МЧЖда 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган.
«Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди», – дейилади вазирлик хабарида.