Тамаки тутуни жамоат соғлиғини сақлаш учун энг йирик хавф ҳисобланади.
Ҳар олти сонияда бир киши ва йилига олти миллион инсон у билан боғлиқ касалликлардан, яна 600 минг инсон иккиламчи тамаки тутуни таъсирида нобуд бўлмоқда. Энг ёмони, уларнинг 1,5 миллиони хотин-қизлардир.
Тамаки тутуни бугунги кунга келиб, жиддий экологик хатарлардан бирига айланиб улгурди. Унинг атмосфера ҳавосини заҳарлаш, тупроқ, сув ва яшил оламга етказаётган зарари инсон саломатлигига бўлган зарардан кам эмас, деб топилди.
Дунё аҳолисини жиддий ташвишга солаётган бу муаммога қарши оқилона чора-тадбирлар амалга оширилмаса, 2030 йилга бориб бу миқдор 8 миллионга кўтарилиши мумкин.