Хоразм вилояти Урганч шаҳрида вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланган уч эркак қўлга олинди. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг август ойида Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 11 киши томонидан гуруҳ бўлиб зўрланган. Қизнинг яқинлари ҳодиса тўғрисида Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурага ариза берган, аммо мурожаат жавобсиз қолган.
Блогер Никита Макаренко мазкур хабарни эълон қилгач, болалар омбудсмани Алия Юнусова бу масалани кўриб чиққан. Жабрланувчи қизнинг қариндоши иш кўриб чиқилиб, уч нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.
“Умид қиламизки, тергов натижасида айбдорлар аниқланиб, қонун доирасида жазоланади ҳамда қиз ва унинг оиласи содир бўлган воқеадан ўзига келишига куч топади”, — деб ёзади Telegramъдаги “Сукут сақлама” (“Не молчи”) канали.