2030 йилга бориб дунёда тиббиёт ходимлари етишмайди

2030 йилга бориб кўплаб мамлакатларда тиббий ходимлар ва ногиронлар учун парвариш қилувчилар етишмайди. Бундай ишчилар тақчиллиги 10 миллион кишига етиши мумкин.

ЖССТ бош директорининг маълум қилинишича, кўплаб шифокорлар яхши маош ва иш шароитларини излаб бошқа мамлакатларга кетишади. Коронавирус пандемиясидан олдин ҳам уларнинг кўплари хавфли шароитларда — кам маош ва тегишли тайёргарликдан ўтмаган ҳолда ишлаган.

Ҳисоб-китобларга кўра, шифокорларнинг энг катта танқислиги қашшоқ мамлакатларда юзага келиши мумкин. Ташкилот барча мамлакатларни соғлиқни сақлаш ва парваришлаш ходимларини ҳимоя қилишга ва уларга сармоя киритишга чақирди.