Жанубий Африкада Республикасида хусусий самолёт уч километр баландликка кўтарилганида унинг учувчиси кўйлаги остидан кобра судралиб чиққан.
Оқибатда у фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди, деб хабар беради Британиянинг The Daily Mail нашри.
Бу одамнинг исми Рудольф Эразмус, у бортида тўрт йўловчиси бўлган самолётни бошқарган. Бир неча дақиқадан сўнг у кўйлаги остида ҳаракатни ҳис қилган ва илонни кўриб қолган. Эркак хотиржамликни сақлаб, фавқулодда қўнишни амалга ошириши зарурлигини айтган.
Эразмус лайнерни хавфсиз қўндиришга муваффақ бўлди, кобра эса самолётдан судралиб чиқиб, учувчига ҳам, бошқа одамларга ҳам зарар етказмади. Учувчи ўз йўловчиларига вазминлик учун миннатдорчилик билдирди ва у камтарлик билан ҳеч қандай қаҳрамонлик кўрсатмаганини айтди, деб хабар беради mir24.tv.