Жорий йилнинг 13 апрель куни Туркманистон Республикасининг Лебап ҳамда Мари вилоятларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
Прогнозларга кўра, баҳорга хос бўлмаган юқори даражадаги иссиқдан сўнг 14 апрель куни Туркманистоннинг шимолий вилоятларида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.
Шунингдек, 13-14 апрель кунлари Туркманистоннинг кўплаб вилоятларида кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.